Жаҳон | 19:30 / 24.08.2021
9416
1 дақиқада ўқилади
Толиблар 31 августдан кейин Кобулдан эвакуация қилиш тақиқланишини маълум қилди
Толиблар Кобул аэропортига олиб борадиган йўлни тўсишган.
Афғонистонни тарк этишни хоҳловчи барча буни 31 августгача амалга ошириши лозим. Бу ҳақда “Толибон” расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид, маълум қилди, деб хабар берди Al Jazeera телеканали.
“31 августдан кейин эвакуация бўйича ҳеч қандай операция амалга оширилишига йўл қўймаймиз”, – деди у.
Мужоҳиднинг қўшимча қилишича, толиблар Кобул аэропортига олиб борадиган йўлни тўсишган.
“Биз аэропортга олиб борадиган йўлни ёпдик ва фақат хорижликларни ўтказяпмиз”, – деди Мужоҳид.
Мавзуга оид
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
19:21 / 01.11.2024
Охунзода ва Ҳаққоний қарама-қаршилиги: «Толибон» раҳбариятида низо авж олдими?
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
20:59 / 14.10.2024