АҚШ конгрессининг икки аъзоси Вашингтонни огоҳлантирмасдан Кобулга сафар уюштирди
АҚШ конгрессининг икки аъзоси хорижий давлатлар фуқаролари эвакуацияси қизғин бораётган Кобул аэропортига огоҳлантиришсиз келди. Таъкидланишича, АҚШ давлат департаменти ва ҳарбийлари ушбу кутилмаган ташрифдан ҳайратга тушган.
Associated Press ахборот агентлигининг хабар беришича, Кобулга вакиллар палатасининг Массачусетс ва Мичиган штатларидан аъзолари Сет Моултон ва Питер Мейжер келган. Улар Кобул аэропортига чартер рейсда учиб келишган ва у ерда бир неча соат қолишган.
Аэропортдаги америкалик ҳарбийлар кутилмаган меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш учун кучлар ажратишига тўғри келган.
Таъкидланишича, ўз вақтида Ироқда АҚШ қўшинлари сафида хизмат қилган конгрессменлар Кобулга сафар уюштириш режалари ҳақида ҳеч кимни огоҳлантиришмаган.
“Конгресс аъзолари сифатида биз ижрочи ҳокимият ишини текширишимиз керак. Биз бу ташрифни жойлардаги одамлар ишига хавф-хатар туғдирмаслик ва халақит қилмаслик учун яширинча амалга оширдик ва бу ҳақда кетганимиздан кейин маълум қилдик. Бундан ташқари, биз у ерда минбардан туриб ваъзхонлик қилиш учун эмас, маълумотлар тўплаш учун бўлдик”, деб маълум қилишган конгрессменлар.
АҚШнинг расмий шахслари конгрессменларнинг 24 августда амалга оширган сафари Пентагон учун ҳам, давлат департаменти учун ҳам кутилмаган ҳодиса бўлганини айтишган. Ушбу идоралар бу ҳақда конгрессменлар самолёти Кобулга учиб кетаётгандагина хабар топишган.
Associated Press суҳбатдошлари ушбу сафарни ёмон ғоя деб аташган, чунки Кобул аэропортидаги ҳарбийлар ўзларининг асосий вазифаларидан чалғишларига тўғри келган.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Кобулдан одамларни эвакуация қилишни 31 августгача якунламоқчилигини, бироқ ушбу жараёнда ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини айтганди.
Ўз навбатида, “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид 31 августдан кейин эвакуацияни давом эттиришга уринишлар келишув шартларини бузиш деб баҳоланиши ва барча одамлар ушбу санагача олиб чиқилиши кераклигидан огоҳлантирган. Унинг айтишича, 1 сентябрдан “Толибон” эвакуация жараёнига бошқача ёндаша бошлайди.
Мавзуга оид
17:22 / 01.10.2022
Ўзбекистон Кобулдаги мактабда содир этилган террорчилик хуружини қоралади
10:10 / 01.10.2022
Кобулда мактабга ҳужум оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди
19:57 / 05.09.2022
Кобулда портлаш оқибатида Россия элчихонасининг икки ходими ҳалок бўлди
17:33 / 05.09.2022