Навоийда “Обод қишлоқ”ларнинг очилиш маросимлари ўтказилмоқда
Навоий вилоятида Мустақилликнинг 30 йиллиги олдидан бир қатор ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилмоқда. Жумладан, Нурота, Учқудуқ ва Навбаҳор туманларида “Обод қишлоқ” дастури асосида бунёдкорлик ишлари олиб борилган қишлоқларнинг расмий очилиш маросимлари ўтказилди.
Туман ҳокимликларининг ахборот хизматларига кўра, дастур асосида Навбаҳор туманининг Учтут қишлоғида 1 та МФЙ биноси, 2 та мактаб, 1 та қишлоқ оилавий поликлиникаси мукаммал таъмирланган, 2 та МТТ ҳамда 1 та МФЙ биноси янгидан барпо этилган. Шунингдек, 17,8 км ичимлик сув тармоғи тортилмоқда, 810 та бетон таянч устунлари ўрнатилиб, 25,6 км электр тармоқлари ҳамда 7 та трансформатор пунктлари янгидан қурилган. Ҳудуддаги 24 км йўлга қум-шағал, 4,7 км йўлга эса асфальт ётқизилган.
Учқудуқ туманининг Бузаубай овулида эса 1 та МТТ, 1 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та ОФЙ биноси, 4 та сунъий қопламали стадион, 4 та болалар ўйин майдончаси янгидан барпо этилган. Шунингдек, 28,8 км ичимлик сув қувурлари, 10 км электр тармоқлари, 18 км йўллар таъмирланди ва янгидан қурилган.
Нурота туманининг Темирқовуқ маҳалласида ҳам МФЙ биноси, хотира майдони янгидан қуриб битказилган, қишлоқ врачлик пункти, маданият маркази, спорт комплекси, 2-сон касб-ҳунар мактаби тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилган. Қолаверса, ҳудудда 17,5 км ички йўлларга шағал ҳамда 2 км йўлга асъфалт ётқизилган.
Вилоятнинг қолган ҳудудларида ҳам “Обод қишлоқ” дастури асосидаги ишлар якунига етказилмоқда.
Мавзуга оид
13:31 / 22.11.2024
Бухоро ва Навоийда саксовулларни синдирганларга 43 млн сўм жарима белгиланди
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024