Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung бутун дунё бўйлаб телевизорларини масофадан блоклай олишини маълум қилди
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзи ишлаб чиқарган телевизорларини дунёнинг исталган бурчагида масофадан блоклай олади. Бу ҳақда компания баёнотига таяниб XDA Developers интернет портали маълум қилди.
Компания телевизорларида TV Block функцияси мавжуд бўлиб, у телевизорни масофадан блоклаш имконини беради. Бу функция телевизордан фақат унинг қонуний эгасигина фойдаланишини кафолатлайди. Ушбу технологиядан мақсад телевизорларнинг дўконлар, омборлар ва фойдаланувчилар уйларидан ўғирланишига қарши курашиш ҳисобланади.
Samsung’да таъкидланишича, ушбу функция компаниянинг барча телевизорларида ўрнатилган.
Функция ўғирланган телевизор серия рақами компания серверидаги рўйхатга киритилиши билан фаоллаштирилади. Бундай телевизор интернетга уланганда, унинг дастури серия рақами рўйхатда бор-йўқлигини текширади ва уни топгудек бўлса, телевизорнинг барча функциялари блоклаб қўйилади.
Телевизорнинг барча функцияларини тиклаш учун компанияга қурилмани сотиб олганлик тасдиқномаси ва амал қилувчи лицензия юборилиши керак.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025