Жаҳон | 08:52 / 26.08.2021
21887
1 дақиқада ўқилади

Толибон Ғарб давлатларини айбламоқда

Фото: AP

Толибон ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид Ғарб давлатлари ўз фуқаролари билан бирга маҳаллий малакали мутахассисларни Афғонистондан эвакуация қилаётганидан шикоят қилди. Бу ҳақда у The New York Times нашрига берган интервьюсида айтган.

Мужоҳиднинг таъкидлашича, ғарбликлар мамлакат ишларига аралашмаслиги ва “инсон ресурсларини тортиб олмаслиги” керак. Гап “шифокор, ўқитувчи ва бошқа керакли касб эгалари” ҳақида боряпти.

“Америкада улар идиш ювувчи ёки ошпаз бўлишлари мумкин. Бу инсофдан эмас”, деди Забиҳулла Мужоҳид.

У, шунингдек, Толибон собиқ таржимонлар ва АҚШ билан ҳамкорлик қилган бошқа афғонларни нишонга олмаётганига ишонтирди. Мужоҳид Афғонистонда бу одамларга ҳеч нарса таҳдид қилмаслигини таъкидлади.

Мавзуга оид