Ўзбекистон | 17:30 / 26.08.2021
568
1 дақиқада ўқилади

Хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Икки нафар фуқарони хорижий олий таълим муассасасига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 3200 АҚШ доллари сўраган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.К. икки нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни 3 200 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги хорижий олий таълим муассасаларига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид