Ўзбекистон | 16:53 / 28.08.2021
14911
1 дақиқада ўқилади

500дан ортиқ журналист эсдалик нишони билан тақдирланди

Бугун, 28 август куни Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.

Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ҳамкасбларни табриклади.

Шундан сўнг турли таҳририятларда ишловчи журналистларга эсдалик нишони топширилди.

Эълон қилинишича, республикамиз бўйлаб 500 дан ортиқ журналист эсдалик нишони билан тақдирланмоқда.

Kun.uz сайтидан журналистлар Толибжон Раҳматов, Шуҳрат Шокиржонов, Элмурод Эрматов, Исомиддин Пўлатов ва Сардор Юсуповга нишон тақдим этилди.

Мавзуга оид