Жаҳон | 22:48 / 28.08.2021
16047
1 дақиқада ўқилади

Афғонистоннинг янги ҳукумати таркиби бир ҳафта ичида эълон қилинади

Қайд этилишича, “Толибон” ҳаракати асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлигига номзодларни аниқлаб бўлган.

Фото: Reuters

Афғонистоннинг янги ҳукумати таркиби бир ҳафта ичида эълон қилинади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “Толибон” ҳаракати асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлигига номзодларни аниқлаб бўлган. Ҳаракат вакилининг айтишича, ҳукумат таркибидан аёллар ҳам ўрин олиш-олмаслиги масаласини раҳбарият ҳал қилади.

Аввалроқ толиблар Афғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумат таркибига собиқ президент Ҳамид Карзай ва миллий ярашув олий кенгаши раиси Aбдулла Aбдуллани киритишни талаб қилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид