Жаҳон | 21:33 / 28.08.2021
15233
1 дақиқада ўқилади

Америка қўшинлари Кобул аэропортини тарк эта бошлади

Вашингтон Афғонистондаги қўшинларни 11 сентябргача олиб чиқиб кетишни режалаштирган.

Пентагон АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этишни бошлаганини маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирбининг маълум қилишича, улар ҳозирда қурилма ва жиҳозларни ташимоқда.

У Афғонистон пойтахтида ҳозирда неча нафар АҚШ ҳарбийси борлигига аниқлик киритмади.

Кирбининг сўзларига кўра, ҳарбийлар ҳали ҳам Кобул аэропортини назорат қилмоқда, бу жараёнга «Толибон» вакиллари жалб этилмаган.

«Биз аэропортни миссия якунлангунига қадар бошқармоқчимиз», — деди генерал Ҳэнк Тейлор.

Вашингтон Афғонистондаги қўшинларни 11 сентябргача олиб чиқиб кетишни режалаштирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид