Спорт | 09:49 / 30.08.2021
9272
1 дақиқада ўқилади

Паралимпиада-2020. Нурхон Қурбонова бронза медалини қўлга киритди

Токиода ўтаётган Паралимпия ўйинларида енгил атлетика баҳслари давом этмоқда. 

F54 классида ядро улоқтириш бўйича финалда қатнашган Нурхон Қурбонова 7,77 м натижа билан шахсий рекордини ўрнатди ва  бронза медалига сазовор бўлди. 

Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 14тага етди: 5та олтин, 4та кумуш ва 5та бронза.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид