Спорт | 08:34 / 04.09.2021
12078
1 дақиқада ўқилади

Нурхон Қурбонова Паралимпиядаги иккинчи медалини қўлга киритди

Токиода ўтаётган Паралимпиадада пара-енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди. 

Финалда ўзбекистонлик Нурхон Қурбонова ҳам қатнашди ва 18,38 м натижа билан шахсий рекордини янгилаб, кумуш медалга сазовор бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, Қурбонова бунгача Токиода ядро улоқтиришда бронза медални қўлга киритганди. 

Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 18тага етди: 7та олтин, 5та кумуш ва 6та бронза.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид