Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари ҳам эмлаш ишлари олиб борилади - ССВ
Ўзбекистонда дам олиш кунлари деб эълон қилинган 1-5 сентябрь саналарида ҳам соат 8:00 дан 20:00 га қадар эмлаш тадбирлари давом эттирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, байрам тантаналари ўтказиладиган жойларда малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тун-у кун навбатчилик ташкил этилади.
“Шунингдек, байрам кунлари юртимиздаги барча даволаш муассасаларида, ҳудудий оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда белгиланган тартибда байрам кунлари 08:00 дан 20:00 гача фаолият кўрсатадиган шифокор ва ҳамширалардан иборат навбатчи бригадалар тузилиши белгиланди. Шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасалари ва “тез ёрдам” хизмати одатдаги тартибда бир маромда узлуксиз ишлайди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудларда 13 та филиали, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари тизимидаги барча бўлимлари фаолият кўрсатади.
Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда эмлаш пунктлари фаолияти байрам кунлари ҳам давом эттирилади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
07:35 / 28.09.2023
Ўзбекистонда кимлар гриппга қарши бепул эмланиши маълум қилинди
19:07 / 19.07.2023
Ўзбекистонда қизамиқ билан хасталанган 50 нафар бемор аниқланди – ОАВ
22:38 / 25.04.2023
Петербургда меҳнат мигрантлари учун қизамиққа қарши мажбурий эмлаш жорий этилди
07:37 / 11.04.2022