Ўзбекистон | 14:45 / 03.09.2021
14461
1 дақиқада ўқилади

«Бу ишнинг ҳам ўзига яраша машаққати бор» — тунда ҳам жўякларга сув тараётган сувчи

Мингбулоқлик Қодирали Умаров узоқ йиллардан бери сувчилик билан шуғулланади. 90-йилларда “колхоз”да бошлаган ишини бугун фермер хўжалигида давом эттирмоқда. 

Сувчининг сўзларига кўра, ўсимликларни суғоришнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Эрталаб шудрингда, кун иссиғида, тун қоронғисида ишлашга тўғри келади. Унинг айтишича, баланд-паст ер майдонларига сув чиқариш қийин. Ер нормал агротехника амалиётидан ўтган бўлса, сув юриши ҳам равон, яхши бўлади.

Деҳқон бу йил сувда бироз тақчиллик бўлганини айтди. Шундай бўлса-да, пахтага амаллаб сув етказилган.

Қаҳрамонимиз фермер хўжалигидан топадиган даромадини айтди. Сувчи деҳқоннинг айтишича, фермер ва ишчи иш ҳақи сифатида келишган ғалласини беради. Буғдойдан кейин ер ажратади. Сомон прессни беради.
Умумий ҳисобда сувчининг йиллик даромади 15 млнга бориб қолади.

Шундай бўлса-да, қаҳрамонимиз ҳеч нолимайди. Оиласини ҳалол касб билан боқаётганидан мамнун.

Мавзуга оид