Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt йўл-транспорт ҳодисасига учради. Икки киши вафот этди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt аввал йўл четидаги пиёдани уриб юборган. Сўнг ўзи йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда икки киши вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 27 август куни соат 06:30ларда М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг 136-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур йўлда ҳарaкатланиб келаётган Cobalt машинаси бошқарувни йўқотиб аввал йўл четидаги пиёдани уриб юборган. Сўнг йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Оқибатда жабрланувчи пиёда ва машина ичида бўлган вояга етмаган бола вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Cobalt ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрларидан ошириб ҳаракатланган ва натижада бошқарувни йўқотиб йўл четига чиқиб кетган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024