Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда карантин чоралари юмшатилади
13 сентябрдан миллий ва клублар жамоаларига 30 кишидан ошмаган ҳолда спорт машғулотларини ўтказишга рухсат берилади.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш ўринбосари, мамлакат бош врачи Ерлан Киясов карантин чеклови чораларини босқичма-босқич юмшатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Ҳужжатга кўра, тиғиз вақтларда жамоат транспорти сони оширилади, миллий ва клублар жамоаларига 30 кишидан ошмаган ҳолда спорт машғулотларини ўтказишга рухсат берилади.
Мажлислар алгоритмга риоя қилган ҳолда юзма-юз шаклда ўтказилиши мумкин (масофавий шаклда ўтказишнинг имкони бўлмаганда).
Фармойишда шунингдек, ижтимоий-иқтисодий объектларнинг ишлаш тартибига оид янги талаблар кўрсатиб ўтилган.
Янги фармойиш 13 сентябрдан кучга киради.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025