Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда қашқадарёлик ҳайдовчи ухлаб қолиб ЙТҲ содир этди. «Ласетти» «Камаз»га бориб урилди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қашқадарёлик ҳайдовчи ухлаб қолиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда у бошқариб кетаётган «Ласетти» машинаси «Камаз» юк машинасининг орқа томонига бориб урилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 9 сентябрь куни соат 4:00 ларда М-39 Алмати–Тошкент–Термиз халқаро автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида қашқадарёлик ҳайдовчи «Ласетти» машинаси билан йўл транспорт содир этган. Оқибатда «Ласетти»да бўлган 3 нафар йўловчи тан жароҳати олган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Қашқадарё вилояти Касби тумани Майманоқ маҳалласида истиқомат қилувчи ҳайдовчи «Ласетти» машинасини Тошкент–Самарқанд йўналишида бошқариб бораётиб, ухлаб қолган. Шундан сўнг бошқарувни йўқотган «Ласетти» ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Камаз»нинг орқа томонига урилган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Ласетти» салонида бўлган Қашқадарё вилояти Косон тумани Олмазор, Майманоқ маҳаллалари ҳамда Муборак тумани Гулшан қишлоғида яшовчи фуқаролар оғир тан жароҳати олган. Улар Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шунингдек, «Ласетти» машинаси ҳам жиддий шикастланган. Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024