Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда туман ва шаҳарларда маблағ аввал сарфланиб, сўнг сессияга киритилгани маълум қилинди
Қашқадарё вилоятида туман ва шаҳарларда қўшимча манбалардан ажратилган маблағлар аввал сарфланиб, сўнг сессияга киритилган. Бу ҳақда бугун, 13 сентябрь куни ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида Зойир Мирзаев маълум қилган.
Сессияда Қашқадарёда туман ва шаҳар бюджетларининг қўшимча манбаларидан фойдаланишдан олдин амалга ошириладиган харажатлар Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари муҳокамасига қўйилиши бўйича талабга тўлиқ риоя этилмагани айтилган.
Хусусан:
- Қарши шаҳрида 3 миллиард 512 миллион сўм;
- Ғузор туманида 3 миллиард 651 миллион сўм;
- Миришкор туманида 1 миллиард 576 миллион сўм;
- Чироқчи туманида 324 миллион сўм;
- Касби туманида 830 миллион сўм;
- Косон туманида 69 миллион сўм қўшимча манбалар ҳисобидан ажратилган маблағлар тегишли шаҳар ва туман ҳокимларининг фармойишларига асосан сарфлангандан кейин Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарорлари қабул қилинган.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024