Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 млн доллар кўринишидаги купюрани сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, фуқаро Ф.Н. ва И.П. олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган, 1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 000 000 АҚШ доллари кўринишидаги яхлит купюрани фуқаро У.га 40 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025