Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияни қайта номлаш талаб қилинди
Янги Зеландиянинг туб аҳолисини бирлаштирувчи “Маори партияси” мамлакат номини “Аотеароа” деб ўзгартириш ҳақида ҳукуматга петиция берди. Таъкидланишича, Янги Зеландия туб аҳоли - маори тилида шундай аталади.
Маълумотларга кўра, маори тилидан “Аотеароа” “узун оқ булут мамлакати” деб таржима қилинади.
“Аотеароа мамлакатни бўлакловчи эмас, балки бирлаштирувчи номдир. Қолганлар буни мамлакатни бўлаклаш воситаси сифатида қўллашга уринмоқда, бироқ бу аждодларимиз ушбу ерда барчамиз яшашимизга розилик берган, барчани қамраб олувчи восита ҳисобланади. Янги Зеландия мамлакатнинг голландча номланишидир. Ҳаттоки голландлар ҳам ўз мамлакатларини Голландиядан Нидерландияга ўзгартиришди”, деб айтилган партия мурожаатида.
Шунингдек, петицияда мамлакатнинг барча шаҳарларига маори тилидаги дастлабки номларини қайтариш лозимлиги айтилган. Ушбу жараённи 2026 йилгача якунлаш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
19:28 / 27.11.2024