Ўзбекистон | 08:28 / 18.09.2021
4846
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда «Кобальт» ва юк автомобили иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири ҳодиса жойида вафот этди 

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида енгил ва юк автомобиллари иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Видеодан кадр

Жорий йил 12 сентябрь куни соат 15:00ларда Қўнғирот тумани, Ажиниёз овулида яшовчи фуқаро “Кобальт” автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган юк машинаси билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Кобальт” ҳайдовчиси оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мавзуга оид