Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шу пайтга қадар сайловни ёритиш бўйича бирор ОАВнинг сўрови рад этилмади» — Баҳром Қўчқоров
«ОАВ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлса ва бизга мурожаат қилса, уни рад этишга асосларимиз йўқ», – деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари.
17 сентябрь куни МСКнинг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда журналистлар томонидан маҳаллий ва хорижий ОАВга президентлик сайловларини ёритиш учун қайси ҳолатда рухсатномалар берилмаслиги борасида савол билан мурожаат қилинди.
Биз сайловни ёритиш бўйича шу пайтга қадар бирор маҳаллий ва хорижий журналистга рад жавобини берганимиз йўқ. Аккредитациядан ўтиш тартиби жуда содда. «ОАВ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлса ва бизга мурожаат қилса, уни рад этишга асосларимиз йўқ», – деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссиясининг 17 сентябрь куни ўтказилган мажлиси қарори билан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
15:54 / 19.08.2024
“Аралаш тизим партияларни фаоллаштиришидан умидвормиз” — МСК вакили
13:30 / 26.07.2024
“E-saylov” тизими сабаб 5 млрд сўм харажат камаяди” – Баҳром Қўчқоров
14:17 / 30.04.2023