Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида «Lacetti» йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборди. Пиёда вафот этган
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани бўйича видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 12:05ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ислом Каримов кўчасида жойлашган "Гулчеҳра" гўзаллик салони рўпарасида ҳайдовчи Ж.Ш. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Ш.Х.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда Ш.Х. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига, қоидаларга амал қилиб, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди
16:41 / 14.03.2025