Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:05 / 22.09.2021
2859
1 дақиқада ўқилади
38та маҳаллада «Электрон кузатув масканлари» ташкил этилади
“Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди
2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябргача маҳаллаларда барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” (масканлар) негизида “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади.
Эксперимент доирасида:
- тадбиркорларга бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофида 6 квадрат метргача “Электрон кузатув масканлари” жойлаштирилади, қолгани тадбиркорлик учун 5 йил муддатга ижаранинг “ноль” ставкаси асосида берилади;
- масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлар “E-auksion” платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;
- ижара муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари маҳаллага мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади.
Тегишли 38та маҳалладаги масканлар “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади
14:28 / 14.01.2025