Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи ўзгарди. Аввалги бошлиқ жарима майдонига жойлаштирилган «Дамас» воқеасидан кейин машҳур бўлганди
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди. Аввалги бошлиқ вазифасидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига олинган.
Бугун, 22 сентябр куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Пахтачи тумани ҳокимлигида тумандаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий таркиб ўртасидаги хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказган.
Учрашув аввалида вилоят ИИБ бошлиғи ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ раҳбарлигига майор Мухтор Аҳмедов тайинланганини эълон қилиб, уни шахсий таркибга таништирган.
Қайд этилишича, Пахтачи тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи 20 сентябрь куни лавозимидан озод қилиниб, бошқарма ихтиёрига олинган. Айни вақтда унинг кейинги иш фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Муқаддам Самарқанд вилояти Иштихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган майор Сирожиддин Саъдуллаевич Ортиқов 2020 йилнинг майидан буён Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
- Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг майида Пахтачи туманида «Дамас» машинаси йўлини тўсиб қўйган машинага сигнал чалгач, бу машинадан тушиб келган туман ИИБ бошлиғи С.Ортиқов туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи М.Тоғаевга «Дамас»ни жарима майдончасига жойлаштиришни буюргани акс этган видео тарқалганди. Кейинроқ Тоғаевга ҳайфсан берилган, Ортиқовнинг хатти-ҳаракатлари эса Интизомий кенгашда кўриб чиқилиши белгиланганди.
Мавзуга оид
16:32 / 27.05.2025
Пахтачида бир кунда 3 ўқувчи сувга чўкиб ҳалок бўлди
20:07 / 18.03.2025
Пахтачида ТТБ бошлиғи ходимларини овоз йиғишга мажбурлаяпти. У 200 та моноблок ва 50 та принтерни нима қилмоқчи?
13:30 / 28.02.2025
Узун туман ИИБда фуқаро вафот этиши билан боғлиқ ҳолатни прокуратура ва Омбудсман ўрганмоқда
16:25 / 26.02.2025