Ўзбекистон | 11:27 / 23.09.2021
1006
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда тадбиркордан фирибгарлик йўли билан пул ундирмоқчи бўлганлар ушланди

Сирдарё вилоятида тикув цехини газ тармоғига улаб бериш, суғориш тармоқларини жорий таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича тузилган ҳисоботларини қабул қилиш ва ўтказиб бериш эвазига пул ундирмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ҳудудгаз метрология филиали» Сирдарё бўлими муҳандис-метрологи К.А. «S.» МЧЖга қарашли тикув цехи биносини газ тармоғига улаб бериш эвазига фуқаро Ш.дан 1300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Сирдарё Сув Қурилиш Инвест» ДУК бош техник назоратчиси Ш.Б. «Б.» МЧЖ томонидан Мирзаобод туманида амалга оширилган 505,6 миллион сўмлик суғориш тармоқларини жорий таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича тузилган ҳисоботларини қабул қилиш ва ўтказиб бериш эвазига 40 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид