Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уйида ободонлаштириш ходимларини ишлатган Бўстон тумани ҳокими ўринбосари 13,5 млн сўм жаримага тортилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бўстон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Абдураҳим Ҳошимовнинг ўз уйида ободонлаштириш ходимларини ишлатгани тасвирланган видео бўйича расмий маълумот берди.

Ҳолат юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганиш давомида туман ҳокими ўринбосари томонидан ободонлаштириш бошқармаси ишчилари соя донини қуритиш ва тозалаш ишларига жалб этилган.
Шу сабабли МЖтКнинг 51-моддаси (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига асосан БҲМнинг 50 баробари миқдорида (13,5 млн сўм) маъмурий жарима қўлланилган.
Мавзуга оид

16:55 / 17.03.2025
Коммунал ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги вазифалар белгилаб олинди

11:10 / 26.02.2025
Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бинода электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

13:16 / 11.01.2025
Ободонлаштириш бошқармалари таркибида ички йўлларни сақлаш участкалари ташкил этилади

16:19 / 28.12.2024