Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 83 000 доллар билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, тадбирда фуқаро Р.Э. бошқа бир фуқаро Ш.га ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништириб, унга “Али” исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 83 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21:32 / 21.05.2025