Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби инсоният ядровий ҳалокат ёқасида эканини айтди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Twitter’даги саҳифасида инсоният ҳамон ядровий ҳалокат ёқасида турганини айтди.
26 сентябрь бутун дунёда Халқаро ядро қуролини тўлиқ йўқ қилиш учун кураш куни сифатида нишонланади.
“Бутун дунёда 14 мингга яқин ядро қуроли мавжуд. Инсоният ядровий ҳалокатга ҳамон жуда яқин турибди”, деб айтган Гутерриш ўз баёнотида.
Унинг айтишича, тинчлик ва ўзаро ишончнинг янги даврини бошлаш учун ядро қуролларини йўқ қилиш вақти келди.
Аввалроқ БМТ бош котиби давлатлар ўртасида янги қурол пойгаси бошланганидан хавотир билдирган.
АҚШнинг қуролланишни назорат қилиш уюшмасининг қуролсизланиш ва хавфни камайтириш сиёсати бўйича директори Кингстон Рейф йирик давлатлар ўртасида бошланган янги ядро пойгаси инсониятга назорат қилиб бўлмайдиган ҳарбий можаро билан хавф солаётганини айтганди.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ҳозирда собиқ иттифоқ ва АҚШ ўн минглаб атом қуроли ишлаб чиқарган совуқ уруш вақтидагидек даражада қуролланиш пойгаси йўқ.
Мавзуга оид
22:39 / 20.05.2025
АҚШ янги атом бомбаси яратилганини эълон қилди
22:41 / 24.03.2025
Эрон янги битим талаб қилмоқда. Эскиси қанақа эди?
12:00 / 16.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
17:19 / 13.03.2025