Жаҳон | 21:20 / 27.09.2021
3338
2 дақиқада ўқилади

90 ёшли канадалик актёр фазога йўл олади

Канадалик 90 ёшли актёр, “Юлдузли йўл” (Star trek) фильмлари ва сериалида фазовий кема сардори ролини ижро этган Уильям Шетнер ҳақиқатда фазога йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Кекса актёр фазога Жефф Безосга қарашли Blue Origin компаниясининг New Shepard кемасида йўл олиши кутилмоқда. Нашр манбаларининг хабар беришича, актёр иштирокидаги парвоз 15 дақиқа давом этади ва октябрга белгиланган.

Агар парвоз амалга ошса, актёр фазода бўлган энг кекса инсонга айланади. Парвоз ҳужжатли фильмни суратга олиш доирасида режалаштирилган.

Шетнер “Юлдузли йўл” сериали ва шу номдаги 7 қисмдан иборат бадиий фильмда “Энтерпрайз” фазовий кемасининг сардори Жеймс Тиберий Кирк ролини ижро этгани билан танилган.

Дунёнинг энг бадавлат одами Жефф Безос 20 июлда ўзининг New Shepard кемасида фазога парвоз қилишга муваффақ бўлганди. У билан бирга фазога унинг акаси Марк Безос, АҚШ федерал авиация бошқармаси инспектори, 82 ёшли Уолли Франк ва Blue Origin компаниясининг биринчи фазовий сайёҳи, 18 ёшли талаба Оливер Деймен йўл олганди. Парвоз 10 дақиқа 20 сония давом этган ва шундан кейин экипаж аъзолари капсулада Ерга қайтган.

Бу ҳодисадан бир ҳафта аввал эса Blue Origin компанияси фазога одамларни етказишга рухсатнома олишга муваффақ бўлган.  

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид