Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда ёнилғи инқирози келиб чиқди
Ёнилғи инқирози юк машиналари ҳайдовчилари етишмаслиги оқибатида юзага келган етказиб беришдаги узилишлар сабабли пайдо бўлди.
Буюк Британияда ёнилғи тақчиллиги сабабли АЁҚШлар оммавий равишда ёпилмоқда, деб хабар берди Associated press.
Ишлаб турган АЁҚШларда улкан навбатлар пайдо бўлган. Ҳайдовчилар навбати келишини соатлаб кутишига тўғри келмоқда.
Қарийб 5500та сотув нуқтасини бирлаштирувчи Чакана бензин сотувчилар ассоциацияси унинг аъзоларининг учдан икки қисми ихтиёрларидаги ёнилғини сотиб бўлганини, қолганларда эса захира тез орада тугашини маълум қилди.
Ёнилғи инқирози юк машиналари ҳайдовчилари етишмаслиги оқибатида юзага келган етказиб беришдаги узилишлар сабабли пайдо бўлди.
Қайд этилишича, мамлакатда ёнилғи етарли, бироқ у терминалларда ва нефтни қайта ишлайдиган заводларда турибди.
Транспорт соҳаси вакилларининг билдиришича, Буюк Британияда ўн минглаб юк машиналари ҳайдовчилари етишмаяпти. Бунга коронавирус пандемияси ва мамлакат ЕИдан чиқиб кетганидан сўнг хорижлик ишчиларнинг кетиб қолиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Буюк Британия ҳукумати хорижлик ҳайдовчилар учун минглаб тезкор виза беришини эълон қилган. Хусусан, октябрдан юк машиналари ҳайдовчилари учун 5 мингта уч ойлик визалар берилиши бошланади.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025