Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минск Беларусдаги намойишларни молиялаштиришда БМТ вакилларини айблади
Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей БМТ бош котиби Антонио Гутерриш билан учрашувда халқаро ташкилот вакиллари Беларусдаги норозилик намойишларига алоқадор эканини айтган. Макей бу ҳақда давлат телеканали эфирида маълум қилди.
“БМТ бош котиби билан учрашувда охирги вақт ушбу ташкилот билан муносабатларимизда бир қатор муаммолар пайдо бўлганини айтишга мажбур бўлдим. Биз БМТ тузилмаларининг Беларусни сиёсий ва уйдирма сабабларга кўра ёмонотлиқ қилишда қўлланишига йўл қўйиб бўлмаслигига ишора қилдик”, деб айтган Макей.
Беларусь вакили Гутерришни унинг “Европа иттифоқига аъзо давлатлардан” бўлган ёрдамчилари томонидан Беларусь ҳақида “хунук” мақолалар эълон қилинса, Минскнинг бунга жавоби ўзини куттириб ўтирмаслигидан огоҳлантирган.
“Агар яқин орада бош котибнинг бу ёрдамчилари “хаспўшлиги” билан БМТ линияси бўйича тегишли мақолалар эълон қилинса, биз БМТнинг Беларусдаги жамоасининг баъзи вакиллари ташкилотнинг ногиронларга ажратиладиган маблағларини норозилик намойишлари иштирокчиларини қўллаб-қувватлашга ишлатгани ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қиламиз”, деб айтган Макей.
Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Мишель Бачелет Беларусда сиёсий маҳкумлар қийноққа солиниши, зўрланиши ва ўлдирилиши ҳақида маълум қилган. У берган маълумотларга кўра, республикада 650дан кўпроқ сиёсий маҳкум бор.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025