Ўзбекистон | 09:00 / 27.09.2021
6844
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Муваффақиятингизни Minerva City билан бирга баҳам кўринг

Minerva City'да 1 октябрдан A14 ва A 15 блоклари хонадонлари сотувининг янги босқичи бошланди.

Талабнинг ошиши билан компания кейинги бинолар майдонини катталаштиришга қарор қилди.

MJ Developers компанияси Minerva City лойиҳасига старт берганида кўпчилик савдонинг муваффақиятли бўлишига шубҳа қилган эди: ушбу халқаро компания фарқ қилувчи нигоҳлари билан бу лойиҳани қандай қилиб амалга ошира олади?

“Шаҳар ичида шаҳар” концепциясига таянган компания бошқаларидан мутлақо фарқ қиладиган, барча қулайликларга эга, халқаро стандартларга тўғри келадиган ва Тошкентдаги бошқа қурилишларни ортда қолдирадиган янги шаҳар барпо этмоқда. Концепциянинг уникаллигини ва унинг Тошкент шаҳри кўриши ва яшаш услубини янгилашини чет элда бўлган мижозлар муносиб баҳолашди.

Лойиҳа инсонлар интилаётган ва орзу қилган халқаро даражадаги (концепцияси ва сифатига кўра) қулай турмуш тарзи учун зарур бўлган барчаси мавжуд кўп функцияли мажмуадан иборат. Бу фақатгина хонадонлар эмас: бу ерда замонавий тижорат майдонлари, хиёбон ва идеал савдо кўчаси, кенг гольф майдони, пухта режалаштирилган яшил ҳудуд ва бутун мажмуани ўраб турадиган 2 километр узунликдаги самовий кўприк барпо этилади.

Ёшларнинг эҳтиёжлари ҳам эътиборга олинган: компания замонавий халқаро ўқув муассасалари – 3 000 ўринли мактаб ва 10 000 талабага мўлжалланган университет ҳам қурмоқда. Мажмуа ҳудудида катта ёшли инсонлар ва қарийб 15 000 оилага хизмат кўрсатиш учун иккита шифохона қад кўтаради.

“Мен Дубайда ишлаганман, шунинг учун Minerva City’да амалга ошираётган қурилиш концепциясига мутлақо ишонаман. Бу жаҳон даражасидаги ҳаёт сифатини намоён етади”, - дейди Дилшод, Minerva City савдо бўлимининг раҳбари.

Ютуқлар

Сотувнинг биринчи босқичи эълон қилинган вақтдан буён компания таклиф қилган барча 2 хонали хонадонларини сотиб бўлди ва муддатидан олдин фойдаланишга топширишни режалаштирди. Фақатгина шу йили сотувга қўйилган бошқа бинолардаги катта 3 хонали хонадонлар қолди.

Талабнинг ошиши билан компания кейинги бинолар майдонини катталаштиришга қарор қилди. 1 октябрдан A14 ва A15 блоклари хонадонлари сотувининг янги босқичи бошланди.

Ҳар бир бино 16 қават, 89 та хонадон ва 2 та пентхаусдан иборат. MJ Developers’нинг фойдали таклифига эга бўлишга шошилинг ва Minerva City’даги ҳашаматли хонадонларнинг соҳиби бўлинг.

Технологиялар

Ўзбекистонда биринчи бор Кореяда ишлаб чиқилган S шаклидаги опалубкадан фойдаланилмоқда. Бу технология қурилиш ишларини тезлаштиришга ва хонадонларни фойдаланиш учун топшириш муддатини камида 6-8 ой олдинга суришга имкон беради. Бу технология билан бинонинг 1 қаватини ҳеч қандай йўқотишларсиз 10 кун ичида “кўтариш” мумкин. Шу билан бирга қурилишнинг сифатига бор диққат-эътиборимиз қаратилган: пойдевор учун танланадиган бетон маркасидан бошлаб пардозлаш материаллари сифатининг мунтазам назоратигача. MJ Developers ўз мижозлари ишончини оқлашга ҳаракат қилади. Иш кўламининг катталигини ҳисобга олган ҳолда қурилиш уч сменада барча хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари асосида олиб борилмоқда.

“Биноларнинг тузилиши мустаҳкамлиги 20%дан кўпроқ захирага эга. Лойиҳани амалга оширишда пойдевор мустаҳкамланди, конструкциянинг мустаҳкамлиги ва чидамли бўлиши учун метал ва бетон маркасида тежамкорлик қилмаслик топшириғи қўйилди. Одатий уйларда девор ва блок-таянч конструкциялар учун 1 куб бетонга 87-130 кг арматура тўғри келади, бизнинг мажмуамизда эса 1 куб бетонга 125-127 кг арматура тўғри келади. Қурилишда чет элда буюртма асосида ясалган махсус дюралюминий опалубкалардан фойдаланилмоқда. Улар бинолар фасадига мувофиқ визуал элементлардан ташкил топган. Мен буни Ўзбекистоннинг қурилиш соҳасидаги янги давр деб атайман”, - дейди Р. Мансуров, қурилиш соҳасида 49 йиллик тажрибага эга архитектор-қурувчи.

Прогресс

A блокида ҳам параллел равишда ишлар олиб борилмоқда: офис ва чакана савдо майдонларининг 7 блоки. 10 та турар жой бинолари, Е-6 уй-жой блоки ва U блоки – университет шаҳарчасининг учта биноси қурилиш жараёнида. Шунингдек, Clubhouse’нинг иккинчи қаватида, гольф майдонида ва уй-жой биноларининг ерости автотураргоҳида ҳам ишлар давом этмоқда.

Манзил: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Ўзгариш қўрғони, Aлишер Навоий массиви, Minerva City, Clubhouse.

Телефон: 1145

Сайт: minervacity.uz

Facebook: @minervacityuz

Instagram: @minervacityuz

Telegram-канал: @themjdevelopers

Telegram-bot: @mjdevelopers_bot

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид