Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО кескинлик ортиши фонида Косовода қўриқлаш ишларини кучайтирди
Сербия ва Косово ўртасидаги муносабатлар автомобиллар давлат рақамлари ортидан кескинлашди.
НАТО халқаро тинчликпарварлик миссияси қўмондонлиги (KFOR) Сербия билан муносабатлар кескинлашиши фонида Косоводаги патруллар сонини ва давомийлигини оширди. Бу ҳақда Tanjug нашри хабар берди.
“KFOR бутун Косово ҳудудидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда ва ўз мандатини амалга оширишга эътибор қаратган. KFOR бутун Косово бўйича патруллар сони ва давомийлигини оширди”, – дейилади қўмондонлик хабарида.
Сербия ва Косово ўртасидаги муносабатлар автомобиллар давлат рақамлари ортидан кескинлашди. Косово ҳукумати Сербия давлат рақамларида ҳаракатланувчи автомобилларни ўтказмасликни ва уларнинг эгаларидан рақамларни Косово давлат рақамларига алмаштиришни талаб қилди.
Бу талабдан норози бўлган этник серблар Яринье ва Брняк чегара-ўтказув пунктларини тўсиб қўйди. Оқибатда Косово ҳукумати чегара ҳудудига полиция махсус кучларини жўнатди. Бунга жавобан Сербия ўз қўшинларини жанговар шай ҳолатга келтирди.
Косово 2008 йилда Сербиядан ажралиб чиққанини эълон қилган. Уни АҚШ ва Европанинг кўплаб давлатлари тан олган. Белград Косово мустақиллигини тан олмай келмоқда.
Мавзуга оид
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
08:40 / 16.04.2025