Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг йирик авиакўргазма очилади
Унда 40дан ортиқ мамлакат ҳамда аэрокосмик ва ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 700та компания иштирок этади.
Хитой дунёдаги энг йирик аэрокосмик кўргазма очилишига тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди Reuters.
Икки йилда бир марта ўтказиладиган халқаро авиацион ва аэрокосмик кўргазма 28 сентябрдан 3 октябргача Чжухай шаҳрида бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, унда 40дан ортиқ мамлакат ҳамда аэрокосмик ва ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 700та компания иштирок этади.
Авиасалонда Хитой ўзи ишлаб чиқарган ҳарбий ва транспорт самолётларини намойиш этишни режалаштирган.
Ҳарбий шарҳловчи Сун Чжунпиннинг сўзларига кўра, Хитой Ғарб тарафидан кучайиб бораётган таҳдидларга дуч келаётгани сабабли ўз ҳарбий-саноат, авиацион ва аэрокосмик салоҳиятини такомиллаштириши зарур.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025