Самарқанддаги газ қуйиш шохобчасида «ЗИЛ-130» юк машинаси ёниб кетди
Самарқанд туманидаги газ қуйиш шохобчасида «ЗИЛ-130» юк машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 28 сентябрь куни соат 15:38 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд тумани Хишрав қўрғонида жойлашган «Давлатбек 95» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида «ЗИЛ-130» юк машинаси ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг соат 15:48 да ҳодиса юз берган жойга битта ёнғин ўчириш экипажи етиб борган. Ёнғин соат 15:50 да қуршаб олинган ва соат 16:01 да тўлиқ бартараф этилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарари аниқланмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
13:51 / 10.09.2024
Қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
15:54 / 04.09.2024