Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихда илк бор Европада минг куб метр газ нархи 1000 доллардан ошди
2018 йил мартда минг куб метр газ нархи 969 долларга етганди.
Европада газ нархи 2018 йил март ойидаги тарихий кўрсаткичдан ошиб кетди.
Европада газ нархи Осиёдаги нархлар ошганидан сўнг кўтарилди. Осиёда ноябр фючерси учун минг куб метр газ нархи 1042 долларга етди.
ICE Futures биржасида эса октябр фючерси учун минг куб метр газ нархи 1030 долларни ташкил этди.
2018 йил мартда минг куб метр газ нархи 969 долларга етганди.
Британияда охирги 1,5 ой ичида газ нархи юқорилиги сабабли 5 та энергетик компания ёпилди, яна 4 таси яқин орада банкротга учраганини эълон қилиши мумкин.
Газ нархи йил бошидан бери 3,5 марта, сентябрда эса август ойига нисбатан 70 фоизга ошган. Шу сабабли кичикроқ энергетик компаниялар ўз мижозларига хизмат кўрсатишдан бош тортмоқда.
Ўтган ҳафтада Европада кўмир нархи 13 йиллик рекорд даражага етиб, бир тоннаси 137 долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025