Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия банки «Пойтахт банк»ни хусусийлаштиради
Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Россиянинг «Экспобанк» банки билан Тошкентдаги иқтисодий форум доирасида «Пойтахт банк»ни хусусийлаштириш тўғрисида меморандум имзолади, деб хабар берди Молия вазирлиги.
Жорий йил бошида агентлик «Пойтахт банк» АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиш нияти борлигини эълон қилганди. Молия вазирлиги режалаштирилган битим тафсилотларига аниқлик киритмади.
«Пойтахт банк» АЖни хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида Deloitte консалтинг компанияси танланди.
Банк Ўзбекистон президентининг 2017 йилдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. Банкнинг асосий фаолияти - тижорат банк операциялари, қимматли қоғозлар, валюта билан операциялар, кредит ва кафолатлар бериш.
Мавзуга оид
22:51 / 24.05.2025
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
16:52 / 07.05.2025
Ношаффоф хусусийлаштиришлар. Бу яна давом этадими?
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
20:36 / 28.04.2025