Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда 35 йил изланган оммавий қотил жандарм бўлиб чиқди
Францияда полиция Парижда 1986 йилдан 1994 йилгача содир этилган бир қатор қотилликлар ва зўрлаш жиноятларини фош қилишга муваффақ бўлди. Le Parisien нашрининг хабар беришича, 35 йил изланган жиноятчи Франсуа Веров исмли жандарм (ҳарбий полициячи) бўлиб чиққан. ДНК таҳлили жиноятчи айнан Веров эканини тасдиқлаган.
Полиция ушбу жиноятларни содир этишда гумон қилиб “чўтир юзли эркак”ни қидирган, унда ҳаттоки унинг фотороботи ҳам бўлган.
Жиноятчи 4 та қотилликни содир этган бўлиб, унинг қурбонлари орасида 11 ёшли қизча, 19 ва 20 ёшли қизлар, 38 ёшли эркак бўлган. Веров, шунингдек, 6 та зўрлаш жиноятини содир этган. Жабрланувчилардан 3 нафари зўравон ўзини полициячи деб атаганини маълум қилган. Улар адвокати Дидье Сабаннинг таъкидлашича, ҳимоя жиноятларнинг шафқатсизлик билан содир этилгани ва улар давомида қўлланган тактикадан келиб чиқиб, жиноятчи ҳарбий ёки жандарм бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
Яқинда ушбу ишни олиб борган терговчи Парижда 1980- ва 1990-йилларда хизмат қилган 750 жандармнинг ДНК намуналари берилишини сўраган. Улар орасида 59 ёшли Веров ҳам бўлган.
29 сентябрда Веров Франция жанубидаги уйида ўлик ҳолда топилган. Таъкидланишича, у ўз жонига қасд қилган. У ўлимолди мактубида бир қатор жиноятлар содир этганини тан олган, бироқ қурбонлар исмларини ва бошқа тафсилотларни келтирмаган. У ўша вақтда ҳаёти кўнгилгидек бўлмагани ва вақти-вақти билан ҳиссиётларга берилгани, бироқ 1997 йилдан кейин ўзини қўлга олиб, бошқа ҳеч қандай жиноят содир этмаганини маълум қилган.
30 сентябрда ДНК таҳлили ушбу жиноятларнинг барчасини собиқ жандарм содир этганини тасдиқлаган. Адвокат Сабаннинг таъкидлашича, Веров аслида кўпроқ жиноятлар содир этган ва шу сабабли барча очилмай қолган эски ишларни кўтариб, қайта кўриб чиқиш керак.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025