Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президентининг уйи муҳтожларга ёрдам бериш учун кимошди савдосига қўйилади
Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, озодликдан маҳрум этилган амалдорларнинг мусодара қилинган кўчмас мулклари ҳисобидан муҳтожларга ёрдам берилади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз уйини муҳтожларга ёрдам бериш учун давлат ипотека компанияси балансига ўтказди, деб хабар берди «Российская газета».
Хабарда айтилишича, Жапаров икки қаватли ушбу уйда оиласи билан беш йил яшаган.

Уй яқин кунларда кимошди савдосига қўйилади. Савдодан тушган маблағ ўнлаб муҳтож оилаларга берилади.
У бадавлат фуқароларни шундай қилишга чақирди.
«Уй-жойга пул топиш учун кўплаб фуқаролар хорижда ишлагани кетишмоқда. Биз барча фуқароларнинг уйли бўлишини таъминлашимиз керак», — деди Жапаров.
Қирғизистон президенти коррупцияга қарши кураш уй-жой масаласини ҳал қилишнинг йўлларидан бири эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, озодликдан маҳрум этилган амалдорларнинг мусодара қилинган кўчмас мулклари ҳисобидан муҳтожларга ёрдам берилади.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025