Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида Afrosiyob поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
Жорий йил 2-3 октябрь кунларида Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида Afrosiyob поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, октябрь ойининг биринчи шанба ва якшанба кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳатга борувчи фуқароларга қўшимча қулайлик ҳамда кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида қатновлар сони кўпайтирилади.
Жумладан, 2-3 октябрь кунлари «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишида 768/767 сонли «Afrosiyob» замонавий тезюрар поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, 2-3 октябрь кунлари ҳаракат жадвалига кўра 768-сонли қўшимча «Afrosiyob» поезди Тошкент марказий вокзалидан соат 07:07да, 767-сонли қўшимча «Afrosiyob» поезди Самарқанд темир йўл вокзалидан соат 18:20да ҳаракатланади.
«Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин», дейилади, «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон Испаниядан яна иккита замонавий «Afrosiyob» тезюрар поездларини олди. Улардан бири 24 июль куни Тошкентга етиб келганди. Иккинчи поезд бугун, 1 октябрь куни етиб келди. Шу тариқа Ўзбекистонда «Afrosiyob» тезюрар поездларининг сони олтитага етди. Ҳар иккала поезд ҳам Россия портларигача кемада келтирилиб, сўнг Ўзбекистонга темир йўл орқали етказиб берилди.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025