Ўзбекистон | 18:53 / 02.10.2021
5750
1 дақиқада ўқилади

«Битта докторант тайёрлаш бир йилда давлатга 82 млн сўмга тушади» — Абдуқодир Тошқулов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Халқаро пресс-клубнинг бугун, 2 октябрь куни Олий таълимга бағишланган навбатдаги сонида доктарантурага оширилган қўшимча квоталар борасида маълумот берди.

«Келгуси ўқув йилидан докторантурага ҳужжат топшираётганлар учун хорижий тилни билиш бўйича ёки хорижий ёки маҳаллий сертификат сўралади.

Мен доктарантурада оширилган квоталар борасида ҳам гапиришим керак. Биласиз, аввал докторантурага бир йўналишда 2-3 та ўрин бериларди. Бу йилдан эса бу ўринлар сони баробарига ошди. Масалан, 2017 йилда докторантурага жами 80 та қабул бўларди. 2021 йилда эса 153 та докторантура фаолияти йўлга қўйилди. 

Битта доктарантни тайёрлаш бир йилда давлатга 82 млн сўмга тушади. Лекин шундай бўлса-да, квоталар 2 баробарга оширилди. Бу эса яна давом этади», – дея вазир Абдуқодир Тошқулов сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид