Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 100дан ортиқ боғча мудирасига ойлик маошидан 30 фоизлик ушланма жазоси тайинланди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги 100дан ортиқ боғча мудирасига ойлик маошидан 30 фоизлик ушланма жазоси тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалган. Вилоят Mактабгача таълим бошқармаси мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, боғча мудираларига ушбу жазо 2021 йил 8 сентябрдаги Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 11-сонли баёнига асосан берилган.
Қайд этилишича, ахборот тизимида қандай ишлаш, камчиликларга ва масъулиятсизликка йўл қўймаслик бўйича барча боғчаларга ўз вақтида тегишли кўрсатма, тавсиялар бериб борилган.
Шундан сўнг, боғча мудирлари фаолиятини танқидий кўриб чиққан ҳолда ахборот тизимида хатоликларга йўл қўйилгани учун уларга ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима интизомий жазо чоралари қўлланган.
Таъкидланишича, айни пайтда вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан ишчи гуруҳи тузилган. Ўз лавозим мажбуриятларини бажарган ҳолда OpenEMIS ахборот тизимига киритиладиган маълумотлардаги камчиликларни бартараф этган давлат боғчалари мудираларига қўлланган интизомий жазони енгиллатиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди
21:22 / 05.05.2025
“Қозонда 1 грамм гўшт йўқ” — Самарқанддаги давлат боғчасида болаларга гўштсиз овқат берилмоқда
16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
11:38 / 25.04.2025