Ўзбекистон | 12:55 / 06.10.2021
2741
2 дақиқада ўқилади

Урганчнинг марказий кўчаларидан бирида эски бинолар бузилиб, ўрнига янги уй-жойлар қурилади

Фото: KUN.UZ

Урганч шаҳар ҳокимининг Абулғози Баҳодирхон кўчаси ҳудудида турар жой бинолари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари қуриш бўйича тайёрланган батафсил режалаштириш лойиҳасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори (201-12-180-Q/21) қабул қилинди.

Лойиҳага кўра, Абулғози Баҳодирхон кўчасининг Хонқа кўчаси билан туташган қисмидан Шовот каналигача бўлган ҳудудда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, 1 қаватли эски нотурар ва турар жой бинолари бузиб олиниб, ўрнида 7 ва 9 қаватли кўпхонадонли турар жой бинолари (1-2 қаватлари хизмат кўрсатиш объектларига мўлжалланган) ҳамда ижтимоий соҳа объектлари қурилади.

Қарор Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» Хоразм филиали хулосасига асосан қабул қилинган.

Батафсил режалаштириш лойиҳаси «Архитектура-режалаштириш бюроси» корхонаси лойиҳа бўлими томонидан тайёрланган ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши томонидан тасдиқланган.

Қарор билан масъул шахсларга ҳудуднинг батафсил режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлатиш ва босқичма-босқич бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид