Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден рейтинги рекорд даражада пастлади
АҚШ президенти Жо Байденнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш рейтинги 38 фоизгача тушиб кетди. Таъкидланишича, бу у Оқ уй раҳбари лавозимини эгаллаётгандан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Бундай маълумотларни Квиннипэк университети ўтказган сўровнома натижаларига таяниб Usa Today нашри маълум қилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Байденнинг фаолиятини 38 фоиз америкаликлар маъқуллайди, 53 фоизи салбий баҳолайди. Таъкидланишича, 3 ҳафта аввал ушбу кўрсаткичлар мос равишда 42 ва 50 фоизни ташкил қилган.
Янги маълумотлар республикачи-респондентларнинг 94 фоизи, демократларнинг эса бор-йўғи 10 фоизи Байденнинг фаолиятини маъқулламаслигини кўрсатган. Ўзини ушбу сиёсий кучлардан бирортасига мансуб деб билмайдиган бошқа америкаликлар орасида 60 фоизи Оқ уй раҳбарининг фаолиятини салбий, 32 фоизи ижобий баҳолаган.
Бундан ташқари, сўралганларнинг 67 фоизи президентнинг АҚШ жанубий чегарасидаги мигрантлар масаласидаги сиёсатидан қониқмаслигини билдирган, 23 фоизи уни маъқуллаган.
Байденга Афғонистон мавзуси ҳамон “оғриқли нуқта” бўлиб қолмоқда. Респондентларнинг 28 фоизи Оқ уйнинг бу масаладаги сиёсатини қўллаб-қувватлаган, 50 фоизи эса АҚШ Афғонистонда муайян сонда қўшин қолдириши кераклигини, 15 фоизи эса ҳарбийларни умуман олиб чиқиш керакмаслигини айтган. Америкаликларнинг 72 фоизи АҚШ иқтисодиётидан маълум даражада қониқиш билдирган.
Таъкидланишича, сўровномада АҚШнинг 1326 фуқароси иштирок этган, у 1-4 октябр кунлари ўтказилган.
Август ойида Байденнинг рейтинги америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши ва у ерда ҳокимият тепасига толиблар келиши ортида 53 фоиздан 46 фоизгача тушиб кетганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025