Жамият | 19:06 / 07.10.2021
12214
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда исломда насия савдо қоидалари бўйича махсус семинар бўлиб ўтади

2021 йил 9 октябр, шанба куни Тошкент шаҳрида «Ислом молияси» лойиҳаси ҳамда «Islamic Business and Finance» (IsBF) компанияси томонидан «Ислом молияси: насия савдо қоидалари, муаммолари ва ечимлари, ижара ҳамда бизнесда барака омиллари» мавзусида амалий семинар ўтказилади.

Фото: IsBF

Семинар давомида иштирокчилар Ислом молияси ҳақида асосий тушунчалар, жумладан Ислом молиясидаги асосий тақиқлар, Ислом молия тизими ва анъанавий молия тизими ўртасидаги фарқлар, насия савдо / бўлиб тўлаш (халқ тилида «рассрочка» деб ҳам номланади), шартномаларда «жарима», «пеня» каби молиявий жазолар қўлланиши масаласи, анъанавий лизингнинг Ислом молиясига номувофиқ бўлган жиҳатлари, сармояни кўпайтиришнинг Ислом молияси талабларига жавоб берадиган шакллари, бизнесда барака омиллари каби масалаларда билим ва тушунчага эга бўлишади.

Ушбу семинар Ислом молияси ва банкчилиги бўйича кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан ўтказилади. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлими мудири, «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзоси Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов, Жаҳонгир Имамназаров, Музаффаржон Низомиддинов, Козимхон Тўраев, Музаффар Ҳусниддиновлар иштирок этишади.

Семинарда иштирок этиш нархи:

  • 500 000 сўм (офлайн қатнашувчилар учун);
  • 300 000 сўм (онлайн қатнашувчилар учун)

Иштирок этишни истаганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари ва тўлов қилишлари мумкин:

https://clck.ru/XwWUp

Тўловларни қандай амалга ошириш мумкин?

Агар иштирокчи жисмоний шахс бўлса, тўловларни Payme иловаси ёрдамида амалга ошириши мумкин.

Юридик шахслар тўловларни ўз ҳисоб рақамларидан ҳам тўлаш имконияти мавжуд.

Шартнома олиш учун менежер билан боғланиш лозим: @IsBF_Trening (телеграм)

Шошилинг, семинар-тренингга 1 кун қолди!

Қўшимча маълумотлар:

+998992772000

Мавзуга оид