Ўзбекистон | 12:20 / 07.10.2021
1904
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Т-28 трактори ва Nexia ўзаро тўқнашди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида трактор ва Nexia ўзаро тўқнашган. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат ҳар иккала транспорт воситасига жиддий зарар етган.

Маълум қилинишича, 2021 йил 6 октябрь куни соат тахминан 20:45ларда Қарши тумани ҳудудидан ўтувчи Бешкент-Навруз-Чандир-Жейнов автомобиль йўлининг Қовчин қишлоғи ҳудудидан ўтган 4-километрида Nexia машинаси ва Т-28 русумли трактор иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Nexia машинаси ҳайдовчиси Қовчин-Бешкент йўналишида ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Т-28 русумли трактор билан тўқнашган. Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат ҳар иккала транспорт воситаси жиддий шикастланган.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид