Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент қиёфадан аниқлаш тизимидан оммавий фойдаланишни тақиқлашга чақирди
Таъкидланишича, оммавий кузатиш учун АI технологиясидан оммавий тарзда фойдаланиш номувофиқ чора деб ҳисобланади. Бу шахсий ҳаёт дахлсизлиги каби ҳуқуқ ва эркинликларга тўғридан тўғри таҳдид солади.
Европа парламенти Евроиттифоқда жамоат жойларида қиёфадан аниқлаш технологиясидан оммавий фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Резолюцияда айтилишича, ЕИ аҳолиси фақат жиноятда гумон қилингандагина сунъий онг (АI) технологияси орқали кузатилиши мумкин.
Оммавий кузатиш учун АI технологиясидан оммавий тарзда фойдаланиш номувофиқ чора деб ҳисобланади. Бу шахсий ҳаёт дахлсизлиги каби ҳуқуқ ва эркинликларга тўғридан тўғри таҳдид солади.
Шунингдек, резолюцияда билдирилишича, қиёфадан аниқлаш тизимлари ҳалигача мукаммал эмас: АI шахсларни аниқлашда хатога йўл қўйиши мумкин.
Европарламент депутатлари қиёфадан аниқлаш бўйича хусусий маълумотлар базасидан фойдаланишни тақиқлашга чақирмоқда.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
23:08 / 06.05.2025