ФВВ Қамчиқ довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни яхвонлик юзага келишидан огоҳлантирди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Қамчиқ довонида 9-10 октябрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир-қор) бўлиши кутилаётгани сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.
Вазирликнинг қайд этишича, А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15—20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Автойўлда яхвонлик юзага келиши мумкин.
Шу муносабат билан вазирлик довон йўлида ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчиларни барча хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 6 октябрь куни ҳам кузатиладиган об-ҳаво шароити туфайли Қамчиқ довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирганди.
Мавзуга оид

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

13:49 / 02.04.2025
Қамчиқда Hyundai минивэни хандаққа қулади

21:37 / 07.03.2025