Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Тоза ҳудуд» ДУК ишчиларининг маошлари бир неча ойдан бери берилмагани айтилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида «Тоза ҳудуд» ДУК ишчиларининг маошлари бир неча ойдан бери берилмагани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, «Тоза ҳудуд» ДУК бошлиғи Дехқонобод туман ҳокими, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи иштирокида ўрганилган.
Ўрганиш давомида аниқланишича, «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси Дехқонобод туман филиалида 24 нафар ходим фаолият олиб боради. Туманда 44 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, филиал ходимлари 6 техника ёрдамида 11та маҳаллани қамраб олган. Филиалнинг дибитор қарздорлиги ҳозирги кунда 1 миллиард сўмни ташкил этади.
Қайд этилишича, филиалда фаолият олиб бораётган 24 нафар ишчига 17 сентябр куни иш хақи тўлаб берилган. Қолган 56 миллион 700 минг сўм қарздорлик 2021 йил 8 октябр куни тўлиқ тўлаб берилган.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024