Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниялик муҳандислар юраётган вақтида учадиган икки оёқли робот-дрон яратишди
Келажакда у зарарланган объектларни кўздан кечириши ва таъмирлаши, шунингдек, табиий офатлар вақтида ёрдам бериши мумкин.
“Леонардо” Леони дронлар ёки ерда юрадиган роботлар уддалай олмайдиган вазифаларни бажариши учун ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Gizmodo мақоласида сўз боради.
Роботнинг вазни – 2,58 кг, бўйи – 75 см. Унинг парраклари ва ингичка «оёқлари» бор. Ердан ирғиш ва учиш учун ана шу оёқлардан фойдаланади. Батарея ва датчиклар роботнинг “танаси”га жойлаштирилган. Шунинг учун тўлиқ автоном ва симсиз. Робот яратувчилари Astro Boy анимесидаги ўйлаб топилган учувчи гуманоид ва Ричард Браунингнинг “учувчи одам” костюмидан илҳомланишган.
Синовдан ўтказиш вақтида робот-дрон мураккаб тўсиқлардан ўтган ва мувозанатни текширган. Масалан, скейтбордда учган ва арқон устида юра олган. Роботни ишлаб чиққан мутахассислар унга мураккаб вазифаларни бажаришни ўргатишмоқчи. Масалан, зарарланган объектларни кўздан кечириш ёки уларни таъмирлаш, етиб бориш қийин бўлган жойларга қурилмаларни ўрнатиш ҳамда табиий офатлар ва саноат аварияларида ёрдам кўрсатиш кабилар шулар жумласидан.
Шунингдек, улар келажакда мазкур роботдан майда қурилмаларни бошқа сайёраларга етказишда фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблашяпти.
Мавзуга оид
21:32 / 27.05.2025
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди
10:37 / 20.04.2025
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди
11:24 / 07.04.2025